Қозоғистонлик Александр Недовесов Швециядаги мусобақанинг ярим финалига чиқди

ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи, дунёнинг 53-ракеткаси Александр Недовесов Бастад (Шветсия) АТP 250 турнирининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
None
Фото: olympic.kz

Чорак финалда қозоғистонлик теннисчи эквадорлик Гонсало Эскобар билан биргаликда сербиялик Никола Качич ва Душан Лайовичга қарши кортга чиқдиди.

Дастлабки партияда Қозоғистон-Эквадор жуфтлиги дублга эришди – 6:1.

Баҳсли иккинчи сет ғалаба билан якунланди - 7:5.

Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда Г. Эскобар ва А. Недовесов 3 та эйс билан бирга 11 та брейк-пойнтдан 4 тасидан фойдалана олди.

Александр Недовесов ва Гонсало Эскобарнинг ярим финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина эйс бўйича жаҳон етакчиси бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар