Елена Рибакина эйслар бўйича дунёда етакчилик қилмоқда

None
Фото: ktf.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва дунёнинг 3-ракеткаси Елена Рибакина эйс бўйича дунёда етакчи ҳисобланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

WТА жадвалидан малумки, бу мавсумда Елена Рибакина 44 учрашувда 349 та эйс амалга оширган.

Франциялик Каролин Гарсия 42 учрашувда 305 эйс қайд этган бўлса, беларуслик Арина Соболенко (48, 275) кучли учликка якун ясади.

Россиялик Вероника Кудерметова (39, 206), Людмила Самсонова (32, 197) тўртинчи ва бешинчи ўринларда.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар