Қозоғистонлик 10 нафар ёш боксчи Осиё чемпиони бўлди

ASTANA. Kazinform – Шри-Ланка пойтахти Коломбо шаҳрида ўтказилган 19 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Қозоғистон эркаклар терма жамоаси 10 та олтин медални қўлга киритди.

Kazakhstan triumphs at ASBC Asian U22 & Youth Boxing Championships, secures 22 gold medals
Фото: Sports development directorate

Қитъа миқёсидаги турнир 10-24 май кунлари бўлиб ўтди ва 2007-2008 йилларда туғилган боксчилар ўзаро куч синашди. У ерда Қозоғистон терма жамоасидан 11 та боксчи финалда қатнашиб, 10 тасида ғалаба қозонди.

Осиё чемпионатида Жасулан Бердали (75 кг) кумуш, Нурсултан Қистаубай (86 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Осиё чемпионати ғолиблари:

1-ўрин

Нурхан Қумарбеков (48 кг)

Досимжон Танатар (51 кг)

Алдияр Бахадур (54 кг)

Ниғман Ниғмет (57 кг)

Адилет Тортубек (60 кг)

Мухит Нурқабилули (63,5 кг)

Султан Турдали (67 кг)

Игорь Соловьёв (80 кг)

Расул Асанханов (92 кг)

Бексултан Қайратули (92 кг дан юқори)

2-ўрин

Жасулан Бердали (75 кг)

3-ўрин

Нурсултан Кистаубай (86 кг)

Сўнгги хабарлар