Қозоғистонга яна 250 минг тонна шакар олиб келиш имконияти бор

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонга яна 250 минг тонна шакар олиб келиш имконияти бор, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашукеев маълум қилди.

Йиғилишда Бош вазир Алихан Смаилов Қозоғистонда шакарга бўлган талаб ортиб бораётганини бартараф этиш бўйича қандай чора-тадбирлар кўрилаётгани билан қизиқди.

«Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Савдо ва интеграция вазирлиги билан биргаликда ҳар ҳафта ички бозорнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланишини таҳлил қилиб боради. Биз вазиятни доимий равишда кузатиб борамиз. Бугунги кунга қадар 1 300 минг тоннага яқин ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат заҳиралари йиғилди. Ушбу фонд ҳар куни тўлдирилади. Жумладан, 144 минг тонна ун, 40 минг тоннага яқин гуруч йиғиб олинди. Омборда 21,5 минг тонна макарон маҳсулотлари, 900 минг тоннага яқин сабзавот сақланмоқда. Озиқ-овқат заҳиралари ҳар куни янгиланади, уни тайёрлаш учун хомашё етарли. Шунинг учун вазият барқарор. Ўзимизга, мамлакатга етадиган ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат етарли», - деди вазир.

«Айни пайтда 90 минг тоннага яқин шакаримиз бор. Улар орасида барқарорлаштириш фондлари, савдо объектлари ва омборларда 38,2 минг тонна шакар бор. Заводлардаги шакар хомашёсини ҳисобга оладиган бўлсак, 20 минг тонна тайёр шакар, 20 минг тоннага яқин шакар хом ашёси мавжуд. Озиқ-овқат контракт корпорациясида 2,5 минг тонна шакар мавжуд. Ушбу шакарни ҳудудларга бўлиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси 31 августга қадар 250 минг тонна оқ шакар ва хом шакарни божсиз олиб кириш ҳуқуқига эга. Ҳозир бу квоталар ажратилмоқда. Ташқи савдо фаолияти иштирокчилари ушбу шакарни импорт қилиш ишларини бошлаб юбордилар. Тез орада етказиб берилади», - деди Ербол Қарашукеев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram