Қозоғистонга келган сайёҳларга бепул SIM-карталар бериш таклиф қилинмоқда

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонга келаётган сайёҳлар учун виза расмийлаштиришни соддалаштириш ва бепул SIM-карталарни чиқариш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида маълум қилди.

Алматыға келген туристерден түскен салық 91 млрд теңгеге жеткен
Фото: Kazinform

“Туристда биринчи таассурот аэропорт ва чегарадан бошланади. У ердаги хизмат сифати мамлакат ҳақида фикрни шакллантирадиган биринчи қадамдир. Баъзи сайёҳлар учун визани расмийлаштириш узоқ, бир неча соатгача давом этади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун чегара ва аэропорт ходимлари учун ўқув дастурларини ўтказишни таклиф қиламиз. Бунинг учун биз Халқаро туризм университети ва Қозоғистон туризм миллий компанияси салоҳиятидан фойдаланишга тайёрмиз”, − Е. Мирзабосинов.

Саноат вазири ўтказиш пунктларида Q-gate тизимини кенг жорий этиш сайёҳлар учун қулай бўлишини таъкидлади.

“Яна бир таклиф – сайёҳларга етиб келиши билан бепул SIM-карталар бериш. Бу уларга биринчи дақиқаларданоқ интернет ва алоқага киришда ёрдам беради”, – дейди Туризм вазири.

Айтиш жоизки, ўтган йили Қозоғистонға хориждан 15,3 миллион сайёҳ ташриф буюрди. Бундан ташқари, 10 миллиондан ортиқ маҳаллий сайёҳлар мамлакат ичида саёҳат қилган.

Қозоғистонга 87 давлат фуқаролари визасиз, яна 107 давлат фуқаролари эса электрон виза билан киришлари мумкин.

Сўнгги хабарлар