12:23, 18 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонга келаётган россияликлардан кетаётганлар кўп - ИИВ
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Марат Ахметжановнинг маълум қилишича, мамлакатга кириб келаётган россияликлардан кўра, чиқиб кетаётганлари кўпроқ, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Мамлакатга қанча одам кирганини аниқ айта олмайман. Баъзи фуқаролар келди. Энди биз нормал ҳолатга қайтдик. Россиядан келган фуқаролар сони кетаётганларга қараганда камроқ. Айни пайтда Россиядан кунига 8000-9000 минг киши келмоқда, 10000-11000 киши кетмоқда. Шундай қилиб, биз аввалги нормага қайтдик»
, - деди у.
Шунингдек, вазир кейинги кунларда Қозоғистон ҳудудидан депортация қилинган хорижликлар ҳам борлигини айтди.
«Депортация қилинганлар бор. Лекин унинг аниқ сонини айта олмайман. Аммо бу кундалик иш. Депортация қилинганларнинг ҳаммаси ҳам Россия фуқаролари эмас. Миграция қонунчилигини бузган барча шахслар қонун доирасида ва суд қарори билан мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилади»
, — деди Марат Ахметжанов.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай