Қозоғистонга қанча одам кўчиб келди

ASTANA. Kazinform – 2025 йилнинг I чорагида Қозоғистонга доимий яшаш учун кўчиб келган фуқаролар сони 4 923 нафарни, кетганлар сони 1 122 нафарни, миграция сальдоси ижобий – 3801 нафарни ташкил этди.

Қозоғистонга қанча одам кўчиб келди
Фото: Александр Павский / Kazinform

Мамлакатнинг асосий миграция алмашинуви МДҲ давлатлари билан амалга оширилади. МДҲ давлатларидан келганлар улуши 84,1 фоизни, бу давлатларга кетганлар улуши 68 фоизни ташкил этади.

“МДҲ давлатларидан кўчиб келган ва рухсатнома олган 4137 нафар фуқаронинг энг кўпи Ўзбекистондан — 2 614 киши, Россиядан — 982 киши.

Жорий йилнинг дастлабки уч ойида бошқа давлатлардан 783 киши келган. Уларнинг аксарияти Хитой (427 киши), Мўғулистон (129 киши) ва Туркиядан (57 киши) келган”, — дейилади Миллий статистика хабарида.

Келганларнинг асосий қисми Алмати (1649 киши) ва Манғистау вилоятлари (764 киши), шунингдек, Алмати шаҳрида (687 киши) жойлашган.

Келганларнинг асосий улуши (61,7%) 20 ёшдан 44 ёшгача бўлганлардир.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон аҳолиси 20,3 миллион кишига етган.

Сўнгги хабарлар