Қозоғистонга кўчиб келган ватандошларга қандай ёрдам кўрсатилади - Тошкентда учрашув

Муҳим тадбирда Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги маданият марказлари раҳбарлари, халқ зиёлилари ўзаро фикр алмашди.
Йиғилишда жамият президенти Абзал Сапарбекули «Отандастар» жамғармасининг Қозоғистондаги ва хориждаги фаолияти ва режалари ҳақида сўз юритди.
А.Сапарбекули ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Туркистонда бўлиб ўтган Миллий қурултойда «Биз хориждаги ватандошларимиз билан яқин алоқалар ўрнатамиз, маънавий алоқаларни мустаҳкамлаймиз. Бу масала шахсан менинг эътиборимда», – деган сўзларини эслатди ва Қозоғистонга кўчиб келаётган ватандошлар ва ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.
Ўз навбатида ватандошлар қозоқ мактабларидаги ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, ёшларнинг Қозоғистон олий ўқув юртларига ўқишга киришдаги қийинчиликлари, қозоқ тилидаги китоблар ва маданий тадбирлар учун сўровлар бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Учрашув сўнгида «Нурли жол» газетаси муҳаррири Ғуломзакир Юсупов ва «Кенимех тани» ва «Тамди шаруагери» газеталари нашриёт муҳаррири Гулдана Наринбетовалар Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Кемелули Тоқаевнинг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Шунингдек, бир қатор қозоқ марказларига миллий рақс либослари тўпламлари ва «Отандастар» жамғармасининг «Ҳар бир қозоқга бир китоб» акцияси доирасида китоблар топширилди.