Қозоғистонга 87 та давлат фуқаролари визасиз киришлари мумкин
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонга 87 та давлат фуқаролари визасиз, яна 107 та давлат фуқаролари эса электрон виза билан киришлари мумкин. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазири Ербол Мирзабосинов Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида маълум қилди.

“Туристнинг саёҳати аэропортдан бошланиб, меҳмонхоналар, ресторанлар ва туристик объектларгача давом этади. Ҳар бир босқичда қулай шароитлар яратилиши керак. Сўнгги йилларда Қозоғистон хорижлик сайёҳлар учун янада очиқ давлатга айланди. Бугунги кунда Қозоғистонга 87 та давлат фуқаролари визасиз, яна 107 та давлат фуқаролари эса электрон виза билан киришлари мумкин”, — деди вазир.
Шу билан бирга, ҳаво қатнови ҳам кенгаймоқда. “Очиқ осмон” сиёсати туфайли ўтган йили 22 та янги йўналиш ишга туширилди. Жорий йилда яна 32 та йўналишни ташкил этиш режалаштирилган.
“2024 йилда мамлакатимизга хориждан 15,3 миллион сайёҳ ташриф буюрди. Бундан ташқари, 10 миллиондан ортиқ маҳаллий сайёҳлар мамлакат ичида саёҳат қилган. Шуни инобатга олган ҳолда, барча бўғинлар, айниқса, ёзги мавсумга пухта тайёргарлик кўришлари зарур”, – деди Е.Мирзабосинов.