Қозоғистондан чиқадиган энг арзон автомобиллар рўйхати эълон қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «ҚазАвтоЎндирис» иттифоқи юртимизда автомобиллар нархи динамикасига оид статистик маълумотларни тарқатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Иттифот берган маълумотларга кўра, ўтган йилда қозоғистонликлар жами 654,3 млрд тангалик янги 71 417 енгил ва енгил тижорий автомобиллар сотиб олган.

«Сотиб олинган автомобиллар ўртача нархи 8,9 млн тангани ташкил қилади. Бу ўтган йил кўрсатгичидан 5,7 фоиз қимматроқдир. Импорт автомобилларининг ўртача нархи эса 10,9 миллион танга. 2019 йил якунларига кўра, харидорларнинг 27 фоизи нархи 5 миллион тангадан ошмайдиган авто сотиб олган. 15,8 фоизи эса янги авто учун 7-10 млн тг оралиғида пул тўлаган», - дея маълум қилди ташкилот вакиллари.

Бизнес-класс (10-15 млн тг) ва премиум-класс (15 млн тг юқори) сегментидаги автолар жами автомобиль бозорининг 26,2 фоизини (18 679) ва 10,7 фоизини (7 640) ташкил қилади.

«Энг арзон автомобиллар ўнталигини Қозоғистонда ишлаб чиқарилган ва йиғилган автомобиллар банд қилиб турибди. Нархи 2,7 млн тангадан бошланувчи, Ўскемендан чиқадиган Lada Granta – бу борада етакчи. Кейинги ўринларда Lada 4x4 (3,4 млн тг), Ravon Nexia (3,5 млн тг), Chevrolet Niva (4,17 млн тг), Ravon R2 (4,2 млн тг), Ravon R4 (4.21 млн тг), Lada Largus (4.3 млн тг), Lada XRAY (4.4 млн тг), Lada Largus LCV (4.9 млн тг) ва UAZ Patriot Pickup (5.8 млн тг) турибди», - дейилган хабарда.

Қозоғистонда сотилаётган энг қиммат енгил автомобиллар рўйхатида 56,7 миллион тангалик Lexus LS етакчиликни эгаллаган. Кейинги ўринларда Porsche Panamera (56,3 миллион тг), Porsche Cayenne (43,8 миллион тг), Lexus LX (40,5 миллион тг), Audi Q8 (39) миллион тг), BMW 8 серияси (37,8 миллион тг), Land Rover Range Rover (37 миллион тг), Cadillac Escalade (34,3 миллион тг), BMW X7 (33 миллион тг) ва Lexus GX (32,3 миллион тг) турибди.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар
telegram