Қозоғистондан Афғонистонга 36 вагон гуманитар ёрдам етказилди

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбарининг топшириғига биноан Қозоғистон Афғонистон халқига инсонпарварлик ёрдами жўнатди, деб хабар қилди Ҳукумат матбуот хизмати.

Қозоғистондан Афғонистонга 36 вагон гуманитар ёрдам етказилди
Фото: ҚР Ҳукумати

— Афғонистоннинг Балх вилоятидаги Ҳайратон станциясида гуманитар юклар Афғонистон томонига топширилди. Темир йўл орқали етказилган юкларнинг умумий ҳажми 2,2 минг тоннани ташкил этади. Булар ўсимлик мойи, буғдой уни, гуруч, қишки ва ёзги чодирлар, кўрпа-тўшаклар. Зарур дори-дармонларни ўз ичига олган инсонпарварлик ёрдамининг бир қисми ҳаво орқали жўнатилади. Гуманитар ёрдам Қозоғистон халқаро тараққиёт агентлиги «KazAID» кўмагида кўрсатилди, — дейилади хабарда.

гуманитар ёрдам
Фото: ҚР Ҳукумати

Қозоғистон Республикасининг Афғонистондаги Муваққат ишончли вакили Ғазиз Ақбасов таъкидлаганидек, Қозоғистон афғон халқини қўллаб-қувватлашда давом этади ва икки давлат ўртасидаги дўстона, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришни изчил қўллаб-қувватлайди. Нафақат гуманитар соҳада, балки тоғ-кон саноати, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳам ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр.

Қозоғистондан Афғонистонга 36 вагон гуманитар ёрдам етказилди
Фото: ҚР Ҳукумати

Қозоғистон Бош вазири ўринбосари — миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин бошчилигидаги делегация 21-23 апрель кунлари Кобулга ташриф буюради.Ташриф доирасида Афғонистон расмийлари билан учрашувлар ўтказиш, Қозоғистон товарлари кўргазмасини ташкил этиш режалаштирилган.

Қозоғистондан Афғонистонга 36 вагон гуманитар ёрдам етказилди
Фото: ҚР Ҳукумати

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Афғонистонга темир йўл қурилиши материаллари етказиб бериши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар