Қозоғистондаги ўзбекистонликлар Астана, Алмати ва Ақтау шаҳарларида овоз беришлари мумкин

None
ASTANA. Kazinform – Бугун бўлиб ўтаётган президент сайловида Қозоғистондаги ўзбекистонликлар 3 та шаҳарда овоз беришлари мумкин, деб хабар беради Kazinform.

Ўзбекистон МСК маълумотларига кўра, сайловчилар рўйхатига 19 миллион 593 минг 838 нафар фуқаро киритилган, 14 та округ сайлов комиссиялари тузилган, 10 784 та сайлов участкаси ташкил этилган. Хориждаги ўзбеклар учун 39 давлатда 56 та сайлов участкаси очилган. Қозоғистон ҳудудида Ўзбекистоннинг Астана, Алмати ва Ақтау шаҳарларидаги дипломатик ваколатхоналарида бўлимлар очилди.

Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистондаги элчихонаси. Астана шаҳри, Қарасаз кўчаси, 1, тел:(+7-727)2917886, 2910644

Ўзбекистоннинг Алматидаги Бош консулхонаси, Алмати шаҳри, Жароква кщчаси,360(Ал Форобий гузари), тел: (+7-727)3902616, (+7-727)2992070

Ўзбекистон Республикасининг Ақтаудаги Бош консулхонаси, Ақтау шаҳри, 30-кичик туман, 83/1, тел: (+7-729) 2777117

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йил 9 июлга белгиланган муддатдан аввал Давлат раҳбари сайлови ўтказилишини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди. Президентлик сайлови кампанияси бошлангани, шунингдек, Ўзбекистон раҳбари бўлишга кимлар даъво қилаётгани ҳақида Kazinform материалида ўқиш мумкин.
Сўнгги хабарлар