Қозоғистондаги университетларда таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 30 мингга етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон олий ўқув юртларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 30 минг нафарга етди. Хориждан келган талабалар сони ортди, деб хабар беради Kazinform.

Фуқаролари Қозоғистонга ўқиш учун келган мамлакатлар географияси сезиларли даражада кенгайди: АҚШ, Африка, Россия, шунингдек, Яқин Шарқдан келган талабалар сонининг кўпайиши кузатилмоқда. Умуман олганда, талабаларнинг асосий қисми (64%) МДҲ давлатларидан келган.

«Қозоғистон университетлари турли халқаро таълим кўргазмаларида фаол иштирок этмоқда. Масалан, жорий йилнинг ноябр ойида Бишкек (Қирғизистон) ва Тошкент (Ўзбекистон) шаҳарларида «Қозоғистон билимлари кунлари» ташкил этилди. Шу тариқа бошқа давлат фуқаролари университетларимиз ҳақида билишади. Бундан ташқари, университетларимизда хорижлик талабаларга махсус таълим грантлари ажратилмоқда», - деди ҚР Таълим ва фан вазирлиги Олий ва олий ўқув юртидан кейинги таълим департаменти директори Адилет Тойбаев.

Сўнгги хабарлар
telegram