16:40, 31 Июль 2025 | GMT +5
Қозоғистондаги учинчи АЭСни ҳам Хитой қуради
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр мамлакатдаги учинчи атом электр станциясини ҳам Хитой қуришини маълум қилди.

“Учинчи АЭСни Хитой қуриши белгиланди. Ҳозирда Атом энергетикаси агентлиги ҳамда «Қазақстан атом электр станциялары» МЧЖ мутахассислари станция жойлашадиган ҳудудни кўриб чиқмоқда. У ерда албатта сув билан таъминлаш имконияти бўлиши керак. Шунингдек, ушбу станция қайси ҳудудларни энергия билан таъминлашини ҳам аниқлаб олиш лозим”, – деди Роман Скляр.
Шунингдек, у журналистнинг аниқлаш сўровига жавоб берар экан, учинчи станцияни ҳам иккинчи АЭСни барпо этаётган Хитой компанияси – CNNC қуришини тасдиқлади.