Қозоғистондаги тил ўрганиш марказларида ўқиш нархи қанча
ASTANА. Кazinform – Мамлакатдаги энг қиммат инглиз тили курси Қарағандида, энг қиммат қозоқ тили курси эса Астанада. Бир киши учун курс нархи Оралда паст, Ақтўбе ва Астанада эса юқори. Кazinform мухбири тил курслари нархларини солиштирди.

Кўп тилларни ўзлаштириш ғурур эмас, балки ривожланиш йўлидир. Қозоқ тилида равон гаплашмоқчимисиз ёки жаҳон тилини ўрганмоқчимисиз? Бу — сизнинг хоҳишингиз. Ҳозирда мамлакатда тил курслари нархлари турлича. Келинг, қайси ҳудудда тил курслари нархи энг мақбул эканлигини билиб олайлик.
Энг юқори нархлар Алмати ва Астанада. У ерда инглиз тилини гуруҳ бўлиб ўрганиш нархи бир киши учун ойига 30 000 тенгедан бошланади. Якка тартибда ўқиш соатига 6000 тенге туради. Астанадаги қозоқ тили курслари бошқа ҳудудларга қараганда анча қиммат. Бу ердаги нарх ойига 45 000 тенге. Алматида қозоқ тилини ойига ўртача 32500 тенгега ўрганиш мумкин. Астанада қозоқ тилини соатига 6000 тенгега якка тартибда ўрганиш мумкин. Алматида якка тартибдаги қозоқ тили дарслари Астанадагидан 2000 тенгега арзон.
Қарағанди ва Жезқазғандаги нархлар ўхшаш. У ерда инглиз тилини гуруҳ бўлиб ўрганмоқчи бўлсангиз ойига 25 000 тенге тўлайсиз. Мамлакатдаги ўртача нархни ҳисобга оладиган бўлсак, Қарағандидаги тил ўрганиш курсларининг нархи юқори. Якка тартибдаги дарслар соатига 5-6 минг тенге туради. Қозоқ тилини ўргатувчи гуруҳда ўқиш нархи ойига 20 000 тенге. Якка тартибдаги қозоқ тили дарсларининг нархи инглиз тили курси билан бир хил.
Чимкентда инглиз тилини ўрганувчиларг ҳар ой курсларга 30 000 тенге сарфлайди. Қозоқ тилини ўрганувчилар ҳам бу тўловни тўлайдилар. Ақтауда инглиз тили курси — 40 000 тенге, қозоқ тили курси эса икки баравар арзон. Иккала шаҳарда ҳам якка тартибдаги дарслар соатига 3000 — 5000 тенге атрофида.
Қонаевда иккала тил курси 27 000 тенгедан бошланиб, 36 000 тенгегача боради. Якка тартибдаги дарслар соатига 4-5 минг тенге туради. Мамлакатда тил ўрганиш марказларида ўқиш нархи Ақтўбе, Атирау ва Кўкшетауда ўртача. Бу шаҳарларда инглиз тили дарслари учун 25-30 минг тенге тўлайсиз. Қозоқ тилини ўрганиш учун эса ойига 20-25 минг тенге керак бўлади. Якка тартибдаги инглиз тили дарслари — 3-6 минг тенге, қозоқ тили дарслари соатига 4-5 минг тенге туради. Фақат Ақтўбеда якка тартибда ўқиш мамлакатдаги энг қимматидир.
Павлодар ва Талдиқорғанда нархлар бироз пастроқ. Инглиз тили курси - 25-30 минг тенге, қозоқ тили курси - 20-25 минг тенге. Инглиз тилини якка тартибда ўрганиб, ўзлаштирмоқчи бўлсангиз, соатига 2-3 минг тенге, қозоқ тили курсига 3-5 минг тенге тўлайсиз.
Қостанай, Қизилўрда ва Таразда иккала тилни ўргатувчи марказлар ҳамёнбоп. Бу шаҳарларда инглиз тили курслари ойига ўртача — 20 000 тенге, қозоқ тили курслари эса тахминан 25 000 тенге туради. Якка тартибдаги ўқув курсининг нархи соатига 2-5 минг тенге орасида. Қизилўрдадаги инглиз тили курслари ва Қостанайдаги қозоқ тили курслари нархи юқори, Таразда ҳар икки курснинг нархи ўртачадир.
Ўскемен, Семей ва Туркистонда тил ўрганиш арзонроқдир. Инглиз тили курси нархи 20 минг тенгедан ошмайди, қозоқ тили курси эса 13-18 минг тенге орасида. Якка тартибдаги инглиз тили дарслари учун соатига 2-3 минг тенге тўлайсиз, қозоқ тилини ўрганиш эса минг тенге қимматроқ.
Энг паст нархлар Орал ва Петропавлдадир. Петропавлда инглиз тили курси ойига — 13500 тенге, қозоқ тили курси эса 11000 тенге туради. Оралда инглиз тили курси нархи — 19500 тенге, қозоқ тили курси эса 14000 тенге. Петропавлда якка тартибдаги дарслар соатига — 4000 тенге, Оралда инглиз ва қозоқ тиллари курслари соатига 2000-2500 тенге туради. Бу мамлакатдаги энг паст нархдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон шаҳарларида шакар нархи қанча эканлиги ҳақида хабар берган эдик.