Қозоғистондаги ОТМлар асосан иш берувчилар талабларига жавоб беради - Жейсон Ньюман
ALMATY. Кazinform – Алмати шаҳрида олий таълим масалаларига бағишланган QS Higher Education: Asia Pacific 2024 пре-саммити бўлиб ўтди.
Тадбир давомида сўзга чиққан QS халқаро университетлар рейтинги тижорат директори Жейсон Ньюман Қозоғистоннинг олий таълим соҳасидаги ютуқларига баҳо берди.
– Қозоғистон ва Марказий Осиё дунёнинг турли бурчакларини боғловчи кўприкка айланди. Бу кўплаб маданиятлар ва тилларни бирлаштирган ажойиб минтақадир. Шу ўринда Қозоғистон хорижлик талабалар ва ўқитувчиларни жалб этиш муҳимлигини тушунганлиги маъқул. Қозоғистон минтақада таълим соҳасида етакчи бўлиб, олий таълим соҳаси бўйича QS рейтингида дастлабки ўринлардан бирини эгаллаб турибди. Бугун биз Қозоғистоннинг 21 та университетини тақдирлаймиз. Бу давлатнинг таълим соҳасида эришаётган ютуқларидан далолат беради, - деди у.
Шу билан бирга, хорижлик меҳмон Quacquarelli Symonds рейтинг тадқиқотига асосланиб, Қозоғистон олий таълим муассасаларининг ривожланиш йўналишини қайд этди.
– Қозоғистон олий таълим муассасалари асосан иш берувчилар талабларига жавоб беради. Аммо ривожлантирилиши керак бўлган жиҳатлар ҳам мавжуд. Иш берувчилар ўртасида ўтказилган сўров асосида тузилган QS жаҳон индексига кўра, ахлоқ ва ижтимоий масъулият масаласига эътибор қаратиш лозим, - деди у.