Қозоғистондаги олий ўқув юртлари 4 гуруҳга бўлинади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Мажлис вакилларининг депутатлик саволига берган жавобида олий ўқув юртларни таснифлашнинг янги модели жорий этилишини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Давлат раҳбарининг ҚР Президенти ҳузуридаги Жамоат ишонч миллий кенгашининг учинчи йиғилиши якунлари бўйича топшириғига мувофиқ, олий таълим муассасалари таснифи модели ишлаб чиқилди ва илмий жамоатчилик томонидан муҳокама қилинди. Ҳужжат Олий таълим муассасаларининг рақобатбардошлигини ошириш ва оптималлаштириш кенгаши томонидан маъқулланган.

Бундан ташқари, олий таълим муассасаларини таснифлашнинг ушбу модели «ҚР Таълим соҳасидаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида ҳам назарда тутилган», - деди Ерали Тоғжанов.

Олий таълим муассасалари қуйидаги гуруҳларга бўлинган:

Биринчи гуруҳ - халқаро ва миллий даражадаги ОТМлар,

иккинчи гуруҳ - ҳудудий даражадаги ОТМлар,

учинчи гуруҳ - саноат даражасидаги ОТМлар.

Қолган янги очилган университетлар тўртинчи гуруҳга тегишли.

Шунингдек, ОТМларини гуруҳлар бўйича таснифлаш таълим, илмий-тадқиқот ишлари, байналмилаллашув натижалари, мамлакат, ҳудуд ва (ёки) тармоқ иқтисодиётига қўшган ҳиссаси асосида амалга оширилади.

Сўнгги хабарлар