Қозоғистондаги коронавирус вакцинаси заводи ички эҳтиёжни қондира олади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой коронавирусга қарши Қозоғистон вакцинасидан умидвор эканлигини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон вакциналари клиникадан олдинги синовлардан муваффақиятли ўтди. Ҳозирда клиник синовлардан ўтказилмоқда. Уни синаб кўриш учун кўнгиллилар йиғилди. Синовнинг 1 ва 2 босқичлари ноябр ва декабр ойларида якунланади ва натижаларини кўрамиз. Шунда вакцинанинг қанчалик самарали ва хавфсиз эканлигини билиб оламиз. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий идорасидан ҳеч ким Қозоғистон вакцинасини олмаган. Биз ҳали ҳам тест натижаларини кутмоқдамиз. Натижалар чиққач, биз сизга хабар берамиз, эмлашни таклиф қиламиз ёки ўзимиз эмлаймиз», - деди у.

Унга кўра, Қозоғистонда вакцина заводи қурилмоқда.

«Завод қозоғистонликларнинг эҳтиёжларини қондира олади. Агар бизнинг вакцинамиз синовларнинг барча босқичларидан ўтса, у ушбу заводдан ишлаб чиқарилади. Клиник текширувдан олдин вацинанинг нархи қанча эканлиги аниқ эмас, аммо бизнинг фикримизча, унинг нархи 2-3 доллар атрофида бщлади», - деди у.


Муаллиф: Зарина Қаҳарман

Сўнгги хабарлар