12:09, 11 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда жорий йилнинг саккиз ойида экспорт 50 фоизга ошди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда жорий йилнинг 8 ойида ташқи савдо айланмаси 86,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг январ-август ойларида ташқи савдо айланмаси 36,3 фоизга ўсиб, 86,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Улар орасида экспорт индекси 50,6 фоизга ошиб, 56 миллиард АҚШ долларига етди. Шу билан бирга, қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 36,5 фоизга ошиб, 16,6 миллиард АҚШ долларини ташкил этди»
, - деди А. Қуантиров.
Унинг таъкидлашича, товар импорти 30 миллиард АҚШ долларига етган.
«Товар айирбошлашнинг умумий ижобий сальдоси 26,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этди»
, - деди вазир.
Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг январ-сентябр ойларида Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиш суръати 2,8 фоизни ташкил этди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов