Қозоғистонда жорий йилнинг 1 мартидан тадбиркорлар учун солиқ тўловчининг паспорти жорий этилади

Бу давлат даромадлари органи томонидан шакллантирилган штрих-кодда (QR-код) мавжуд бўлган солиқ сири бўлмаган тадбиркорлик субъектининг ахборот картаси. Солиқ тўловчининг паспорти умумий овқатланиш ва савдо фаолияти билан шуғулланувчи солиқ тўловчилар томонидан назорат-касса машиналари яқинида ва жамоат жойларида жойлаштирилади.
Паспортда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
- ИИН/БИН;
- Солиқ тўловчининг номи;
- Якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс раҳбарининг тўлиқ номи;
- Солиқ тўловчи мақоми;
- Рўйхатдан ўтган сана;
- Солиқ органидаги назорат-касса машинасининг рўйхатга олиш рақами;
- Алкоголли ичимликлар учун лицензия.
Ушбу концепция солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ тўловчиларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлардан очиқ фойдаланишни таъминлаш ва аҳолини (харидорлар, хизматлардан фойдаланувчилар), контрагентлар ва бошқаларни хабардор қилиш мақсадида жорий этилган.
Солиқ тўловчининг паспорти солиқ органи томонидан ҳар ойда бир марта ҳисобот ойидан кейинги иккинчи ойнинг 15-кунидан кечиктирмай тузилади.
Солиқлар ва бошқа кўплаб масалалар ҳақида батафсил маълумот 1414 рақамига қўнғироқ қилиб ёки @mkdalmaty_dgdalmaty орқали олишингиз мумкин.