Қозоғистонда жорий йилда нефт-газ соҳасида қандай йирик лойиҳалар амалга оширилади

«Йирик нефт ва газ конларида лойиҳа ишларини рағбатлантириш. Ушбу тадбир нефт-газ ва конларда геология-қидирув ишларини кўпайтириш учун маҳаллий таркибни ривожлантиришга қаратилган.
2025 йилгача 2500 га яқин вақтинчалик иш ўрни яратиш режалаштирилган. Нефт-кимё кластерини яратиш. Қурилиш Атирау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида 7 та лойиҳани амалга оширишни назарда тутади. Хусусан, жорий йилда йилига 500 минг тонна полипропилен ишлаб чиқариш қувватига эга заводни ишга тушириш режалаштирилган», - деди вазир. Унинг сўзларига кўра, ўтган йили Қашағанда қуввати 1 миллиард куб метр бўлган газни қайта ишлаш заводи қурилиши бошланган. Қурилиш 2024 йилда якунланиши режалаштирилган.
Шунингдек, йилига қарийб 1 миллион тонна полиэтилентерефталат, йилига 1,25 миллион тонна полиэтилен ва 186 минг тонна бутадиен ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишга ҳам эътибор қаратилади. Ўз навбатида, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 2022-2025 йилларда 2,5 минг доимий ва 12 мингта вақтинчалик иш ўринлари яратилади», - деди Болат Ақшолақов.