Қозоғистонда Жаҳон «Аудариспақ» федерацияси ташкил этилди

None
Фото: 24.kz
ALMATY. Kazinform – Алматида Жаҳон аудариспақ федерацияси ташкил этилди, дея хабар беради Kazinform «Хабар 24» телеканалига таяниб.

Қозоғистондан ташқари, аудариспақ спорти (от устидаги кураш) Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларида, ҳатто Европада ҳам тарқалган. Венгрия мунтазам равишда ушбу спорт тури бўйича мусобақаларни ўтказиб туради. Айтилишича, Қозоғистонда аудариспақ билан 2000 дан ортиқ спортчи шуғулланади. Бу спорт турига асосан қишлоқ ёшлари қизиқади.

Аударыспақ - e-history.kz

Фото: Qazaqstan Tarihy

Алмати шаҳрида ташкил этилган Жаҳон аудариспақ федерациясига Евроосиё қитъасининг 10 та давлати аъзо бўлди. Эндиликда федерация раҳбарияти ушбу спорт турини Осиё ўйинлари дастурига ва ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросига киритишни режалаштиряпти.

«Биринчи навбатда, ягона сиёсатни шакллантиришимиз ва танловнинг ягона қоидаларини тасдиқлашимиз керак. Чунки турли давлатлар турли қоидалардан фойдаланади. Буларнинг барчасини федерация доирасида бирлаштирмоқчимиз. Биз методология бўйича дарсликлар ва умумий қоидалар бўйича қўлланмани нашр этмоқчимиз», – дейди Қозоғистон Аудариспақ федерацияси раҳбари Марат Жуман.

Фото: Egemen Qazaqstan

Сўнгги хабарлар