Қозоғистонда замонавий қуёш панеллари ишлаб чиқарилади

қуёш панеллари
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги замонавий қуёш панеллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режасини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

“HIT (heterojunction with intrinsic thin layer) ва PERC (passivated emitter rear cells) технологияларидан фойдаланган ҳолда қуёш панеллари ишлаб чиқарадиган завод қуриш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, - дейилади вазирлик Kazinform агентлигининг расмий сўровига жавобан.

Маълум килинишича, ишлаб чиқариш учун ускуналар 1-1,5 ой ичида етказиб берилади ва қисқа вақт ичида 50 МВт қувватга эга булган қуёш панеллари ишлаб чиқарадиган тўлақонли заводга айланиши керак бўлган линия ишга тушади. 

Лойиҳа менежерлари кутаётган натижаларга кўра, бозорга битта бирлик нархи - 100 000 тенге, режалаштирилган ишлаб чиқариш: 2024 йилда - 300 дона панель, 2025 йилда - 6000 дона, 2026 йилда - 6000 дона панеллар билан чиқиш режалаштирилган.

Ишлаб чиқаришни йилига 30 минг дона панелга етказиш режалаштирилган. Жаҳон бозорида худди шундай маҳсулотларни фақат Германия, Япония ва Хитой ишлаб чиқаради.

Сўнгги хабарлар