Қозоғистонда юқумли касалликларга қарши дори воситалари захираси шакллантирилади

Сенаторларнинг саволига жавоб берар экан, вазир коронавирус пандемиясидан барча мумкин бўлган таҳдидларга тайёр туришлари кераклигини ўрганганларини айтди.
«Қонун лойиҳасида ҳар қандай биологик таҳдид юзага келганда барча манфаатдор давлат органлари ҳамкорликда иш олиб бориши белгилаб қўйилган. Хусусан, сиз айтиб ўтган пандемия муносабати билан юқумли касалликларнинг биринчи прогнози Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти орқали жаҳондаги вазият ёки қандай юқумли касалликлар кучайиб бораётганини билиш, уларни мамлакатимизда аниқлаш, моделлаштириш ва прогноз қилишдан иборат» , - деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, бу борада вазирлик томонидан маҳаллий ҳокимият органларини биологик таҳдидларга тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
«Профилактик тадбирлар, жумладан, эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда дори воситалари захираси шакллантирилмоқда. Биз керакли дорини кимдир ишлаб чиқаришига қарам бўлмаслигимиз керак. Маҳаллий захирани тайёрлаш ҳам муҳимдир. Қонун лойиҳасида бу каби барча чоралар кўзда тутилган. Лаборатория тадқиқотлари, замонавий технологияларни харид қилиш, диагностика ускуналари ва илмий изланишлар мавжудлиги – буларнинг барчаси қонун лойиҳасида назарда тутилган. Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши пандемиядан олинган сабоқлардан хулоса чиқариш имконини беради», - деди Ажар Ғиният.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай