Қозоғистонда ёқилғи тақчиллиги борми, - жавоб берди Энергетика вазирлиги раҳбари

ASTANA. Kazinform - ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев ёқилғи тақчиллиги йўқлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмасадам Сатқалиев
Фото: Адлет Беремкулов/ Kazinform

А.Сатқалиевнинг таъкидлашича, авваллари ички бозорнинг нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида заводлар ё таъмирга чиқарилмаган ёки муддатидан олдин таъмирдан чиқариларди.

Бу инфратузилманинг сезиларли даражада қаришига олиб келди.

«Асосий мақсадимиз қишда ва йил давомида нефтни қайта ишлаш заводларининг ишончли ишлашини таъминлашдан иборат. Шунинг учун биз иш режимини ўзгартирдик ва барча заводлар белгиланган режалаштирилган муддатларга мувофиқ таъмирланиши кераклигига амал қиламиз. Лекин, шу билан бирга, заводни таъмирлашга олиб чиқиш учун олдиндан ёнилғи заҳираларини йиғишни бошлаймиз”, — деди А.Сатқалиев.

Унга кўра, Энергетика вазирлиги нефть маҳсулотлари истеъмоли бўйича статистик маълумотларни олиб боради ва тегишли захиралар тайёрлайди.

Керак бўлса, ёнилғи олиб кириш бўйича ҳам келишувлар мавжуд.

«Ҳозирча ҳеч қандай муаммо йўқ. Бизда дизель ёқилғиси, бензин учун 27 кундан ортиқ, авиакеросин учун 45 кундан ортиқ вақт бор ва ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига ишончимиз комил. Айрим ҳудудларда айрим ёқилғи қуйиш шохобчаларида суюлтирилган газ тақчиллиги билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Гап шундаки, йиғим-терим кампанияси ва ёмғир ёғиши муносабати билан ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ғалла ва дуккакли экинларни қуритиш учун қўшимча ҳажмларда дизель ёқилғиси ва суюлтирилган газ сўраб мурожаат қилган. Шу муносабат билан биз қўшимча ҳажмларни топишимиз керак, бироқ юклар белгиланган жадвалларга мувофиқ амалга оширилади. Вилоят ичида ички тақсимот билан боғлиқ масалалар бор, лекин мамлакатда нефть маҳсулотларининг ҳеч бир туридан тақчиллик йўқ, – дейди А.Сатқалиев.

Муаллиф: Данияр Ищанов

Сўнгги хабарлар