Қозоғистонда йил бошидан буён 88 минг никоҳ қайд этилган
ASTANA. Kazinform — Қозоғистонда жорий йилнинг тўққиз ойида 88 мингга яқин никоҳ қайд этилди. Бу ҳақда “Фуқаролар учун ҳукумат” Давлат корпорацияси матбуот хизмати хабар берди.
Никоҳлар сони бўйича Алмати шаҳри яққол етакчилик қилиб келяпти – шу даврда бу ерда 14 254 жуфтлик расман никоҳдан ўтган.
Иккинчи ўринда 10 142 жуфтлик никоҳ тўйини боғлаган Астана шаҳри жойлашган.
Учинчи ўрин Туркистон вилоятига тегишли – бу ерда 6687 та никоҳ қайд этилган.
Биринчи бешликни эса қуйидаги ҳудудлар якунлаган: Чимкент – 5570 никоҳ, Қарағанда – 5394 никоҳ.
Айтиш жоизки, қозоғистонликлар орасида миллатлараро никоҳлар сони ортиб боряпти.
Май ойида Астанада бир вақтнинг ўзида 25 нафар бўлажак келиннинг никоҳ маросими бўлиб ўтди.
Туркистон вилояти эса туғилиш кўрсаткичлари бўйича мамлакатда етакчилик қилади.