Қозоғистонда йиғилган вертолёт ФВМга топширилди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда Airbus вертолётларини йиғиш бошланди, дея хабар беради Kazinform Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None

Янги лойиҳаларни ишга тушириш ва фуқаролик ишлаб чиқаришини ривожлантириш доирасида «Қазақстан инжиниринг» миллий компаниясига қарашли «Еврокоптер Қазақстан инжиниринг» заводида H145 ва H125 русумли вертолётлар йиғилиб, буюртмачиларга етказиб берилди.

Airbus Helicopters H145 вертолетининг биринчи нусхаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига топширилди. Ушбу модель Airbusнинг икки двигателли вертолётлар гуруҳига тегишли.

Эндиликда ФВМ авиапарки маҳаллий ва хорижий ҳақо техникалари, жумладан H145, H130 вертолётлари билан тўлдирилди.

photo

Бундан ташқари, H125 вертолётини Dala Air ҳаво компаниясига топшириш маросими бўлиб ўтди. H125 - бу Airbus компаниясининг бир двигателли вертолётидир. У бозорда 40 йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд ва кейинги 30 йил давомида ўз тоифасида етакчилик қилиб келяпти. Техник имкониятлар бўйича ушбу вертолёт ўзининг кўп қирралилиги, хавфсизлик даражаси, шунингдек, нархи ва фавқулодда вазиятларда ҳаракатчанлиги билан рақобатчилардан олдинда. FADEC рақамли бошқарув тизими билан жиҳозланган кучли двигател Н125 ни 7000 метр баландликка кўтариш имконини беради.

Юқорида қайд этилган вертолётлардан қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш, тиббий ёрдам кўрсатиш ва санитария чораларини кўриш, ёввойи ҳайвонларни санаш, ўрмон заҳираларини кузатиш ва муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказишда фойдаланиш режалаштирилган. Вертолет Қозоғистоннинг иқлимий-географик шароитида фойдаланишга тўлиқ мос келади ва шу билан бирга у баланд тоғли ҳудудларда ва иссиқ иқлим шароитида парвоз қилишга мослашган.

photo


Сўнгги хабарлар