Қозоғистонда йиғиладиган автомобилларга талаб 1,5 баравар ошди
Ҳисобот даврида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг умумий қиймати 318,8 млрд тенгега етди. Хусусан, автомобилларни йиғиш 46,3 фоизга ўсиб, 37 436 тани ташкил этди. Автобус ишлаб чиқариш (1089 та транспорт воситаси) 39,6% га ўсди. Шу билан бирга, юк машиналарини йиғиш (4248 та транспорт воситаси) 2,6 баравар ошди.
Қозоғистонликлар маҳаллий автомобилларни сотиб олишга ушбу даврда 275,2 млрд тенге сарфлаган. Бу бир йил олдинги кўрсаткичдан 49,7 фоизга юқоридир.
Ҳисобот даврида Lada (11289 та машина), Hyundai (9727), Ravon (4807), KIA (4282) ва Chevrolet (2214) Қозоғистонда ишлаб чиқарилган энг машҳур брендлар бешталигига кирди.
Шуни таъкидлаш керакки, маҳаллий компаниялар томонидан тақдим этилаётган брендлар рўйхатидан, шунингдек, JAC (955 та автомобил), UAZ (316) ва Skoda (218) ҳам бор.