Қозоғистонда “яшил” энергия қуввати 17 баробар ошди

ASTANA.Kazinform - Қозоғистонда “яшил” энергия қуввати 17 баробар ошди. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазирлигининг қайта тикланадиган энергия манбалари департаменти директори Жаслан Қасенов маълум қилди.

Елімізде «жасыл» энергетиканың қуаты 17 есеге артқан
Фото: Солтан Жексенбеков/ Kazinform

“Қозоғистонда қайта тикланадиган энергетика соҳасида сезиларли ўсиш кузатилди: сўнгги ўн йил ичида мамлакатда қайта тикланадиган энергия манбаларининг умумий ўрнатилган қуввати 17 баробардан ортиқ ошиб, 3082 МВт га етди. Бугунги кунда “яшил” ишлаб чиқариш мамлакатда жами ишлаб чиқариладиган электр энергиянинг 6,43 фоизини таъминлайди”,- деди у Power Central Asia + China минтақавий энергетика форумида.

Шунингдек, марузачи бундай жадал ривожланиш экологик тоза, барқарор ва иқтисодий самарадор энергия тизимини яратишга қаратилган давлат сиёсатининг ёрқин натижаси эканини таъкидлади.

“Қозоғистонда 2018 йилдан бошлаб жорий этилган очиқ аукцион механизми доирасида 13 мамлакатдан 260 га яқин компания жалб этилган. Бу нафақат энергия манбалари сонини кўпайтириш, балки “яшил” электр энергияси учун тарифларни сезиларли даражада пасайтириш имконини берди: шамол электр станциялари учун – қарийб 2 баробар, қуёш электр станциялари учун – 2,5 баробаргача”, – деди департамент бошлиғи.

Унга кўра, инвесторлар учун энг жозибадор шароитлар яратилган. Масалан, 20 йилгача бўлган электр энергиясини сотиб олиш шартномалари, тарифларни индексация қилиш, шунингдек, инвестиция имтиёзлари тақдим этилади.

Сўнгги хабарлар