Қозоғистонда Январ воқеалари иштирокчилари афв этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда Январ ойида рўй берган намойишларда иштирок этганларга бир марталик амнистия қўлланилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
«Бизга миллий бирлик ҳаводек зарурдир. Намойишларда қатнашганлар ҳам, куч тузилмаси ходимлари ҳам бизнинг фуқароларимиз. Улар нафақат суд адолатли бўлишига, балки жамият кечиримли бўлишига ҳам умид қиладилар. Давлат январ воқеаларида иштирок этган, аммо оғир жиноят содир этмаган фуқароларнинг жазосини енгиллаштирди. Қонунни бузганларнинг айримлари ўз айбларини англаб, ўтган қилмишларидан пушаймон бўлишди. Менимча, уларга кечиримли муносабатда бўлиш яхшироқдир. Шунинг учун мен январ воқеалари иштирокчиларига бир марталик амнистия эълон қилишга қарор қилдим»

, — дея таъкидлади Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, оммавий тартибсизликлар уюштиришда иштирок этган асосий гумонланувчилар, шунингдек, давлатга хиёнат қилиш ва ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишда айбланаётган шахсларга нисбатан амнистия қўлланилмайди.

Сўнгги хабарлар