10:59, 05 Апрель 2022 | GMT +5
Қозоғистонда январ-феврал ойларида ялпи ички маҳсулот ўсиши 3,5 фоизни ташкил этди
NUR-SULTAN. Кazinform- Январ-феврал ойларида ялпи ички маҳсулот ўсиши 3,5 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров бугун Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Кўриб чиқиш учун 2022 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва бюджет параметрларига аниқлик киритилди. Макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ташқи иқтисодий вазият, жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши, шунингдек, нефт бозоридаги тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда тузатилди. Масалан, йил бошидан буён иқтисодий ўсишда ижобий тенденция кузатилмоқда», — деди у.
Унга кўра, январ-феврал ойларида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръати 3,5 фоизни ташкил этди.
«Бундан ташқари, халқаро молия ташкилотлари жорий йилда жаҳон ялпи ички маҳсулоти ўсиши истиқболлари пасайишини кутмоқда. Масалан, S&P Global Ratings 2022 йилда глобал иқтисодий ўсиш прогнозини 4,2 фоиздан 3,6 фоизга туширди», — деди вазир.
Муаллиф: Марлан Жиембай