Қозоғистонда янги йил арафасида озиқ-овқат нархи ошадими

ASTANA. Kazinform — ҚР Бош вазир ўринбосари, Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин Янги йил арафасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари қандай ўзгариши ҳақида ўз фикрини билдирди.

Әлеуметтік маңызы бар 5 түрлі азық-түліктің бағасы төмендеді
Фото: Saudagovkz

“Шу йўналишда ишлаяпмиз. Ўтган йили Янги йил арафасидаги даврни анча оддий ўтказдик. Бу йил ҳам шундай бўлади деган умиддамиз. Янги йилга келиб нарх-наво кўтарилади деб ўйламайман. Янги йил яқинлашганда, эҳтимол, баъзи стандарт нархлар ошиши мумкин. Бироқ оммавий ўсиш бўлмайди”, - деди у Ҳукумат йиғилишидан кейинги матбуот анжуманида.

Бош вазир ўринбосари жорий инфляцияга таъсир этаётган омилларга ҳам тўхталиб, Ҳукумат ва Миллий банк томонидан қабул қилинган 3 йиллик дастур ана шу сабабларни бартараф этишга қаратилганини эслатди.

“Ҳозирги инфляция сабабларини юқорида айтиб ўтдим. Ўйлайманки, 2026, 2027 йилларда вазиятни тўғирлашимиз мумкин”, — деди Серик Жуманғарин.

Таъкидлаш жоизки, бугун Ҳукумат, Миллий банк ва Молия бозорини тартибга солиш агентлиги томонидан макроиқтисодий барқарорлаштириш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича 3 йиллик қўшма ҳаракатлар дастури тақдимоти ўтказилди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар