19:14, 05 Июнь 2025 | GMT +5
Қозоғистонда янги уяли алоқа оператори пайдо бўладими
ASTANA. Kazinform — ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев Қозоғистонда янги уяли алоқа операторининг пайдо бўлиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирча янги оператор масаласи кўтарилаётгани йўқ.
“Ҳозирда бундай ишлар олиб борилмаяпти. Чунки бизда ратификация қилинган халқаро шартномалар бўйича тегишли чекловлар мавжуд. Шунинг учун бизга Қатардан инвестор келганида, биз бозорни ҳимоя қилиш бўйича маълум бир мажбурият олдик”, - тушунтирди Ж. Мадиев, парламент мажлисида журналистлар саволларига жавоб бера туриб.