Қозоғистонда янги нефть конлари топилди

NUR-SULTAN. Кazinform - Манғистау вилоятидаги Ўзен конида кенг қамровли қидирув ишлари олиб борилганда янги нефть конлари топилди, дея хабар беради Kazinform «ҚазМунайГаз» матбуот хизматига таяниб.
None
None

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, нефть захираларининг ўсиши 39,9 миллион тоннани ташкил этади.

«Углеводород заҳираларининг ўсиши «ҚазМунайГаз« МК нинг иқтисодий кўрсаткичларига сезиларли таъсир кўрсатади. 2017 йилда «ҚазМунайГаз» МК АЖ, «Ўзенмунайгаз» АЖ, «КМГ Инжиниринг» МЧЖ ва «Ақтау шаҳридаги КМГ Инжиниринг» филиалининг бир гуруҳ геологлари томонидан Ўзен конида батафсил қидирув ишларини олиб бориш бўйича батафсил дастур ишлаб чиқилди. Ушбу дастур доирасида 2017-2021 йилларда юқори самарали сейсмик 3D тадқиқот (368 кв.км) ўтказилди, барча қудуқлар захиралари қайта таҳлил қилинди (7500 дан ортиқ), геологик концепция қайта кўриб чиқилди ва геологик 3D модели қайта ишланди.

Амалга оширилган ишлар натижасида коннинг тузилишига аниқлик киритилиб, янги нефть конлари топилди. Амалга оширилган ишлар натижасида «Ўзен» конининг нефт захиралари 8 фоизга ўсди, бу эса ўз навбатида 39,9 миллион тонна заҳирани ташкил этди», — дейилади хабарда.

Қозоғистон Республикаси Минерал ресурслар бўйича давлат комиссияси 2021 йил якуни бўйича углеводородларнинг белгиланган ҳажмини балансга қабул қилди.

Ҳозирги вақтда янги захираларни ҳисобга олиш ва уларни ишлаб чиқаришни режалаштириш мақсадида конни ўзлаштириш лойиҳасига ўзгартиришлар киритилмоқда.


Сўнгги хабарлар