23:25, 21 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда янги касб байрами пайдо бўлиши мумкин
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонда уй-жой коммунал хўжалиги ходимлари учун кун белгиланиши мумкин. Бу байрамни кузги-қишки иситиш мавсуми тугайдиган 16 апрелда нишонлаш мумкин, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Қозоғистонда дам олиш кунлари рўйхати тўғрисидаги Ҳукумат қарорига ўзгартириш киритиш лойиҳаси «Ashyq МҲҲ» сайтида эълон қилинди. Ҳужжатнинг жамоатчилик муҳокамаси 2 августга қадар давом этади.
«Уй-жой коммунал хўжалиги ходимлари мамлакатимиз аҳолисини кечаю кундуз иссиқлик, электр энергияси, сув билан таъминламоқда, кўчалар тозалигини назорат қилиб, уй-жой фондини бошқариб, назорат қилади, шу орқали аҳолининг осойишта ва фаровон ҳаёт кечириши учун шарт-шароит яратилмоқда. Уй-жой коммунал хўжалиги ходимлари куни СССРда 1966 йилдан бери июл ойининг тўртинчи якшанбасида нишонланади ва МДҲнинг кўплаб мамлакатларида, жумладан, Россия, Беларусь, Украина ва Ўзбекистонда нишонланади. Шу куни мазкур соҳада умр бўйи меҳнат қилган уй-жой коммунал хўлалиги фахрийлари тақдирланади. Ушбу байрамни нишонлаш мазкур соҳага фахрийлар ўрнига юқори малакали ёш мутахассис ва муҳандисларнинг келишига, шунингдек, уй-жой коммунал хўжалиги ходимлари касбининг обрў-эътибори ва касбий ғурурини оширишга хизмат қилади»
, — дейилади лойиҳада.
Муаллиф: Айжан Серикжанқизи