Қозоғистонда янги банк пайдо бўлди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги “БиЭнКей Тижорат банки” АЖга банк операцияларини амалга ошириш учун лицензия берди, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Банк активлари 106,2 миллиард доллардан ортиқ бўлган Жанубий Кореянинг BNK Financial Group Inc. халқаро молиявий холдинг компанияси таркибига киради.
Хорижий банкнинг очилиши Давлат раҳбарининг 2023 йил сентябрь ойида Қозоғистон халқига йиллик Мурожаатномасида эълон қилинган ишончли хорижий банкларни мамлакатга жалб этиш ва банк соҳасида рақобатни кучайтириш бўйича топшириғи ижросига ҳамоҳангдир. Бу Қозоғистонда 2010 йилдан бери берилган биринчи банк лицензиясидир.
Банк БНК универсал рақамли хизматларни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш ва автокредитлар беришга қаратилган.
Трансформация вақтида ташкилотнинг активлари 25,8 миллиард тенгени, кредит портфели 21,8 миллиард тенгени ташкил қилган. 2024 йил охирида ташкилот активлари бўйича микромолия ташкилотлари орасида 15-ўринни эгаллади.