10:32, 13 Ноябрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда яна иккита вилоят «қизил» зонага кирди
NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус юқтирганлар сонининг кўпайиши туфайли «қизил» ва «сариқ» зонага кирган ҳудудлар аниқланди. ҚР Соғлиқни сақлаш вице-вазири - Бош давлат санитария шифокори Ерлан Қиясов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда «қизил зона»га Шарқий Қозоғистон, Павлодар, Ғарбий Қозоғистон ва Костанай вилоятлари киради. «Сариқ зона»га Ақмола вилояти ва Нур-Султан шаҳри киради. Қолган ҳудудлар «яшил зонага» киради», - деди у.
Аввалроқ, сўнгги 2 ҳафта ичида Қозоғистоннинг барча ҳудудларида COVID билан касалланиш кескин ўсгани кузатилганди.
Хусусан, коронавирус юқтирганларнинг 45 фоизи Шарқий Қозоғистон вилоятида қайд этилган. Қостанай вилоятида эса 4 баравар, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 3,2 бараварга ўсган. Павлодар вилоятида 2,7 фоизлик сезиларли ўсиш кузатилмоқда.
Муаллиф: Марлан Жиембай