09:12, 09 Декабрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда яна 729 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 729 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.
Айни пайтда Қозоғистонда жами 138 382 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 944 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 122 291 нафарга етди.