Қозоғистонда яна 45 одамдан коронавирус инфекцияси аниқланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда яна 46 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилди, дея хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.

«Коронавирус билан касалланган яна 45 киши, шу жумладан Нур-Султонда 5, Алматида 8, Чимкентда 6, Қостанай вилоятида 2, Павлодар вилоятида 4, Туркистон вилоятида 4, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 6, Атирау вилоятида 2, Ақмола вилоятида 2, Манғистау вилоятида 1, Қарағанда вилоятида 5 киши қайд этилди», - дейилади хабарда.

Алмати шаҳрида 1 киши коронавирус инфекциясидан вафот этди.

24 апрель, 09:30 ҳолатига кўра, Нур-Султанда 433 киши, Алматида 764 киши, Қарағанди вилоятида 108 киши, Ақмола вилоятида 85 киши, Атирау вилоятида 84 киши, Жамбил вилоятида 98 киши, Чимкентда 139 киши, Шарқий Қозоғистон вилоятида 15 киши, Алмати вилоятида 69 киши, Ақтўбе вилоятида 55 киши, Шимолий Қозоғистон вилоятида 30 киши, Павлодар вилоятида 62 киши, Манғистау вилоятида 20 киши, Қизилўрда вилоятида 161 киши, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 92 киши, Туркистон вилоятида 81 киши, Қостанай вилоятидада 38 киши, жами 2334 бемор рўйхатга олинган.

Шундан 560 нафари соғайиб чиққан. Инфекциядан вафот этганлар сони эса 22 нафарни ташкил қилмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram