14:24, 04 Март 2022 | GMT +5
Қозоғистонда яқин уч кунда ёғингарчилик бўлади
NUR-SULTAN. Кazinform - «Қазгидромет» 2022 йил 5—7-март кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
Мамлакатда дам олиш кунлари ёмғирли бўлиши кутилмоқда. Ўрта ер денгизидан ҳаракатланадиган циклон ўзи билан мамлакатнинг аксарият қисмига катта намлик заҳираларини олиб келади. Шу муносабат билан кучли ёғингарчилик, асосан, ёмғир шаклида – 5 март куни ғарбий ва жанубий ярмида, 6 март куни республиканинг шимолий ярми ва марказида қор ва ёмғир шаклида ёғиши кутилмоқда.
Республикада туман кутилмоқда, қор ёғади, шамол кучайиши кузатилади, шимолда бўрон бўлади.