Қозоғистонда яқин уч кун ичида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда яқин уч кун ичида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.
None

Синоптиклар прогнозларига кўра, яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг катта қисми намликнинг катта заҳираларига эга бўлган ўтроқ шимоли-ғарбий циклон таъсирида бўлади. Беқарор об-ҳаво кузатилади, ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик бўлиши мумкин.

1 ноябрда республиканинг ғарбий, шимоли-ғарбий, 2-3 ноябр кунлари жануби ва жануби-шарқидаги тоғли ва тоғолди туманларида кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин. Республика бўйлаб туман тушиши, музлаши, шимолий ярмида шамол кучайиши, бўрон бўлиши кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб ҳарорат фонида кескин ўзгаришлар кутилмайди, жанубий вилоятлар бундан мустасно, ушбу ҳудудларда 1 ноябр куни ҳаво ҳарорати кундузи 10-22 даража илиқ бўлса, 2 ноябрда 5-13 даражагача пасаяди.

Сўнгги хабарлар