19:40, 16 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонда яқин уч кун ичида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда
ASTANA. Кazinform - 16—18 август кунлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳарорат фонининг босқичма-босқич кўтарилиши кутилмоқда, деб хабар беради Кazinform «Қазигдромет» РДКга таяниб.

Об-ҳаво маълумотларига кўра, Қозоғистон ҳудудининг аксарият қисмида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан об-ҳавонинг беқарор табиати давом этади, момақалдироқли ёмғир ёғади, шамол кучаяди. Мамлакатнинг фақат шимолий, марказий, жанубий вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳарорат фони аста-секин кўтарилишда давом этади.