Қозоғистонда яқин кунларда қандай об-ҳаво кутилмоқда

ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” РДК синоптиклари 2025 йил 11-13 сентябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

дожди
Фото: Александр Павский / Kazinform

Синоптикларнинг хабар беришича, яқин кунларда жанубий вилоятлардан ташқари республиканинг аксарият қисмида кузги, салқин, ёмғирли об-ҳаво кузатилади.

“Бунга сабаб шимолий циклон ва у билан боғлиқ атмосфера фронтал қисмларидир. 11 сентябрда шимолда, 11-12 сентабрда шарқда, 11-13 сентябрда Қозоғистоннинг марказий қисмида кучли ёмғир ёғиши, мамлакат шимоли ва шарқида дўл ва бўрон бўлиши мумкин. Давр охирида Қозоғистоннинг жануби ва жануби-шарқи Жанубий циклон таъсирида бўлади, бу эса ёмғирдан ташқари юқоридаги ҳудудларда ҳаво ҳароратининг қисқа муддатли ошишига олиб келади. Республика бўйлаб кучлши шамол эсиши, кечаси ва эрталаб Қозоғистоннинг шимоли-ғарбида, шимолида, шарқида, марказида туман тушиши кутилмоқда. Мамлакат жанубида чанг бўрони кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар