Қозоғистонда Ядро физикасини ривожлантириш кенгаши ташкил этилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда Ядро физикасини (радиокимё) ривожлантириш кенгаши ташкил этилди. Тегишли ҳужжат 27 сентябрда ҚР Бош вазири томонидан имзоланган.
Кенгаш таркибига қуйидаги мансабдор шахслар киради:
Энергетика вазири, раис;
Фан ва олий таълим вазири, раис ўринбосари;
Энергетика вазири ўринбосари, котиб;
Сенат аъзоси;
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари;
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари;
Транспорт вазири ўринбосари;
Молия вазири ўринбосари;
Ташқи ишлар вазири ўринбосари;
Миллий иқтисодиёт вазирининг ўринбосари;
Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири ўринбосари;
Экология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари;
Ҳукумат Аппарати ижтимоий ривожлантириш бўлими мудири;
“ҚР Президенти Девони Тиббиёт марказининг касалхонаси” РДК Ядро тиббиёти маркази раҳбари (келишув бўйича);
“ҚР Миллий ядро маркази” РДК бош директори (келишув бўйича);
“Ядро физикаси институти” РДК бош директори (келишув бўйича).
Ядро физикасини (радиокимёсини) ривожлантириш кенгаши Ҳукумат ҳузуридаги маслаҳат органи ҳисобланади. Кенгашнинг мақсади ядро физикаси (радиокимё)ни ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлашдан иборат.