Қозоғистонда йўловчи ташиш соҳасида йўл харитаси ишлаб чиқилди

Вазирлик маълумотларига кўра, йўл харитасида йўловчилар бозори ҳолатини таҳлил қилиш, миллий қонунчиликни инвентаризация қилиш ва шарҳлаш, шунингдек, белгиланган талабларга риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўзда тутилган.
Мазкур ҳужжат Қозоғистон Республикаси Ҳукумати томонидан 2021 йил сентҳябрда тасдиқланган 2021-2023 йилларга мўлжалланган «Сояли иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси»ни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган. Мазкур режага мувофиқ Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш, Ички ишлар, Молия, Миллий иқтисодиёт, Ахборот ва жамиятни ривожлантириш, Рақамли ривожланиш, Инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирликлари, шунингдек, «Атамекен» МТП ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат идоралараро ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.
Муаллиф: Марлан Жиембай