Қозоғистонда VIII-IX асрларга оид қадимий туркий ёдгорлик топилди

Олтой ўлкаси археологлари Шимолий Олтой туркий ёдгорликларини ўрганиш бўйича “Буюк Олтой – Туркий мерос: Сентелек-2023” халқаро археологик экспедицияси доирасида Қозоғистонда номаълум туркий ёдгорлигини топдилар. Бу мерос VIII-IX асрларга тегишли. Бу ҳақда ТАSS агентлигига Бу ҳақда Олтой давлат университетининг “Катта Олтой” олтойшунослик ва туркшунослик илмий-таълим марказининг бўлими бошлиғи ўринбосари Сергей Грушин маълум қилди, деб хабар беради Кazinform.

Қозоғистонда VIII-IX асрларга оид қадимий туркий ёдгорлик топилди
Фото: e-history.kz

“Ўтган йили Олтой давлат университети экспедицияси янги ёдгорлик жойларини аниқлади. Улар орасидан номаълум қадимий турк ёдгорлиги топилган. <…> Унда VIII-IX асрлар жангчиси тасвирланган. Бундай ёдгорликлар туркий даврда вафот этган аскар шарафига қурилган. Бундай объектлар дафн маросимига алоқадор эмас, улар одатда алоҳида қурилади”, – деди Сергей Грушин.

Шундай қилиб, профессор Грушиннинг сўзларига кўра, ҳар қандай топилган объектни ўрганиш қизиқ. Энди мавжуд материалнинг қиёсий таҳлилини ўтказиш режалаштирилган. Унинг сўзларига кўра, ёдгорлик мажмуасидан бир неча километр узоқликда ўрта аср кўчманчиларининг жойлари топилган.

19-20 октябрь кунлари Барнаул шаҳрида Олтой давлат университети негизида ўтказилган “Тарих ва замонавийликда славян ва туркий халқларнинг бирлиги” деб номланган ІІІ Халқаро Олтой форумида археологларнинг ишлари тақдим этилди.

Сўнгги хабарлар