Қозоғистонда вакциналар туфайли ўлим ҳолатлари қайд этилмаган – ҚР ССВ

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонга олиб кирилаётган коронавирусга қарши вакциналар тўлиқ назоратдан ўтказилди ва ўрганилди ва бугунги кунга қадар мамлакатда ўлим ҳолати қайд этилмаган. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси расмий вакили Ержан Байтанаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Мамлакатимизда вакциналар тўлиқ назорат остида. Бошқача айтганда, Қозоғистонга олиб келинаётган вакцина дастлаб синовдан ўтказилади ва ишлаб чиқарилган мамлакатда расмий рўйхатга олинади. Бизга олиб келгач, Миллий экспертиза маркази томонидан яна текширилади. Кейин бориб рўйхатдан ўтади. Мутахассисларимиз нафақат вакцинани назорат қилади, балки уни ўрганади. Бугунги кунга қадар вакцина натижасида ўлим ҳолатлари қайд этилмаган», - деди Ержан Байтанаев «Хабар» телеканалига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, қозоғистонликлар кўпинча Спутник V вакцинасини коронавирусга қарши олишади.



Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар