Қозоғистонда уруғ экилган пайтдан бошлаб маҳсулот дастурхонга етгунча рақамли қайд қилинади

ASTANА. Кazinform — Бу фермерларнинг ишини соддалаштиради ва экинлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаштириш имконини беради. Бу ҳақда Jibek joly телеканали ахборот хизматида маълум қилди.

дала
Коллаж: Kazinform / world-nan.kz / Freepik / Pexels

Шунга ўхшаш рақамли янгилик ўсимликчиликда амалга оширилмоқда. Ҳозирда махсус тизим ишлаб чиқиляпти. У орқали уруғ экилган пайтдан то тайёр маҳсулот дастурхонга етиб боргунига қадар бўлган бутун йўл рақамли қайд қилинади.

– Биз экин етиштириш мониторинги тизимини ишлаб чиқмоқдамиз. Унинг асосий мақсади озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдан иборат, – дейди Агросаноат мажмуидаги иқтисодий сиёсатни таҳлил қилиш маркази лойиҳа раҳбари Айдар Жақсибаев.

Илгари ер инспекторлари далаларни пиёда айланарди. Ахборот тизимлари ўзаро боғланмаганлиги сабабли текшириш узоқ давом этган. Энди бу усул ўтмишда қолди.

Бугунги кунда 116 миллион гектар ер тўлиқ сунъий йўлдош кузатуви остида. 2022 йилдан бери фойдаланилмаётган 12 миллион гектар ер давлатга қайтарилди. Бу йил яна 2 миллион гектар ер йил охиригача қайтарилади. Жами 5 миллион гектар ер маҳаллий аҳоли эҳтиёжлари учун қайта тақсимланди. Энди ер эгалари SMS орқали огоҳлантириш хабарларини олишлари ва шахсий кабинетидаги барча маълумотларни кўришлари мумкин.

– Айни пайтда вазирлик томонидан кўрсатилаётган 79 давлат хизматининг 77 таси онлайн режимда амалга оширилмоқда. Бу 97 фоизни ташкил этади, — дейди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Жақсилиқ Еркинбекули.

Айтиш жоизки, ҳозирда мамлакат бўйлаб 200 дан ортиқ рақамли фермер хўжаликлари мавжуд. Улар дронлар, сенсорлар ва GPS тизимларидан фаол фойдаланадилар. Бу тупроқ ва далаларнинг ҳолатини реал вақт режимида кузатиш, экиш, ўғитлаш ва суғориш жараёнларини оптималлаштириш имконини очиб беради.

– Ҳозир Рақамли ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда фермер хўжаликларини интернет билан таъминлаш устида ишлаяпмиз, – дейди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Жақсилиқ Еркинбекули.

Умуман олганда, қишлоқ хўжалиги соҳасида рақамлаштириш харажатларни камайтириш, самарадорликни ошириш, хизматлар кўрсатишни тезлаштириш ва шаффофликни оширишга ёрдам беради. Шу тариқа фермернинг вақти тежалади, давлат назоратини кучайтиради, жамиятда озиқ-овқат хавфсизлигига ишонч пайдо бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш қандай кетаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар