Қозоғистонда умумий экин майдони 23,7 миллион гектарга етади

ASTANA. Kazinform – Жорий йилда Қозоғистонда экин майдонлари 23,7 миллион гектарга етказилади. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров Ҳукумат йиғилишида маълум қилди.

бидай астық егін
Фото: Ақорда

“Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификация қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда: бунинг натижасида 2 йил ичида буғдой майдонлари 750 минг гектарга қисқарди. Жорий йилда ем-хашак ва мойли экинлар 3,3 миллион гектар, кунгабоқар экиладиган майдонлар эса 1,4 миллион гектарни ташкил этади. 16,6 миллион гектар майдонга бошоқли ва дуккакли экинлар экиш режалаштирилган. Ғўза майдони 135 минг гектарни ташкил этади, шундан анъанавий усулда ишлов бериладиган майдонлар 21,4 минг гектарга қисқариб, 85 минг гектарни ташкил этади”, – деди у баҳорги дала ишларига доир маърузасида.

Вазир, шунингдек, жорий йилда умумий экин майдонлари кўпайганини таъкидлади.

“Вилоят ҳокимликларидан олинган маълумотларга кўра, жорий йилда умумий экин майдони 23,7 миллион гектарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 413 минг гектарга кўп”, – дейди Айдарбек Сапаров.

Сўнгги хабарлар