10:17, 21 Январь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда учта мегаполис ва 13 та ҳудуд «қизил» зонада
NUR-SULTAN. Kazinform – 21 январ ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform.
Унга кўра, «қизил» зонада: Нур-Султан, Алмати, Чимкент шаҳарлари, Атирау, Алмати, Ақтўбе, Ақмола, Шарқий Қозоғистон, Ғарбий Қозоғистон, Жамбил, Манғистау, Қарағанди, Қизилўрда, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон вилоятлари.
«Сариқ» зонада: Туркистон вилояти.
«Яшил» зонада: ҳудудлар йўқ.